Бўстон туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.



Yangilikni do'stlarga ulashing!

Ko'rishlar: 246 | Joyladi: gbtatarin | Teglar: фуқаролар қабули, Сайёр қабул | Reyting: 0.0/0
Saytga baho bering!
Ovoz berildi: 23