Ассалому алайкум азиз Бўстонликлар!

Бугун бутун мусулмон дунёси диний ва миллий байрамларимиздан бири бўлган Қурбон ҳайити байрамини нишонламоқдалар.
Шу муносабат билан барча туманимиз аҳлини Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчага ўзимнинг энг самимий тилакларимни билдираман.
Ушбу байрамнинг файзу баракоти қалбларимизни, хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд айласин. Диллар тозаланиб, самимийлик сари етакловчи байрам қалбларингизга иймон ҳаловатини, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларингизга тўкин-сочинлик олиб келсин! 
Бу кунларда ҳаммамиз шод, яхши кайфиятда бўлишимиз керак. Айниқса, йўқловчиси йўқ, муҳтож инсонларни хурсанд қилишга кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.
 
Қадрли юртдошлар!

Қурбон ҳайити барчангизга шодлик ва хуррамлик айёми, бу кунларга соғ-омон етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиб, ўзаро меҳр-оқибатли бўлайлик, гина-кудуратни унутиб ҳайит шарофати туфайли бир-биримизга қучоқ очайлик.
Қурбон ҳайити байрами билан барча юртдошларимизни яна бир бор самимий муборакбод этаман!
Жонажон юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизга ривож тилайман. Мустақил Ватанимиз истиқболи порлоқ, тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлсин.
Барча бошлаган хайрли ишларингизга омад тилаб, орзуларингиз ушалишига тилакдошман! 
Қурбон ҳайит байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
 
Ҳурмат билан туман ҳокими 

Санобар Носирова
Yangilikni do'stlarga ulashing!

Ko'rishlar: 209 | Joyladi: gbtatarin | Teglar: Қурбон байрами, С.Носирова, Табрик | Reyting: 0.0/0
Saytga baho bering!
Ovoz berildi: 24