"Қурбон ҳайити" арафасидаги улуғ айём кунларида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва якдиллик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби олий қадриятларимиз янада кенг қулоч ёзмоқда. 



Халқимизнинг асрлар давомида сайқалланиб келаётган ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват каби эзгу фазилати, миллий қадрияти ифодаси бўлмиш муқаддас Қурбон ҳайити байрами арафасида 
"Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан ногиронлиги бор оилалар, кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар  ҳолидан хабар олиб, байрам совғалари топширишди.

Хайру саҳоват, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу тадбирлар қалбларга эзгулик улашмоқда.
Yangilikni do'stlarga ulashing!

Ko'rishlar: 284 | Joyladi: gbtatarin | Teglar: Табрик, С.Носирова | Reyting: 0.0/0
Saytga baho bering!
Ovoz berildi: 24