Бўстон туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Санобархон Носирова бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди.
Фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, газ, электр энергия, моддий ёрдам, бандлик, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Yangilikni do'stlarga ulashing!

Ko'rishlar: 281 | Joyladi: gbtatarin | Teglar: қабуллар, мурожаатлар, фуқаролар қабули, С.Носирова | Reyting: 0.0/0
Saytga baho bering!
Ovoz berildi: 23