Президентимиз томонидан Андижонга ажратилган маблағлардан 13.2 миллиард сўм қисми Бўстон туманига йўналтирилган.

Бу маблағлар ёрдамида ушбу туманда 9.8 км йўллар таъмирланади, 19.5 км ичимлик суви ҳамда оқава тармоғи, 5 та ичимлик суви иншооти қурилади, 6 км электр тармоғи янгиланади ҳамда 5 та янги трансформатор ўрнатилади. Шунингдек, битта ихтисослашган мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиб, замонавий шароитлар яратилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда ичимлик суви ҳамда ички кўчаларни асфальтлашга доир қурилиш ишлари жадал тарзда амалга ошириш бошланган.



Yangilikni do'stlarga ulashing!

Ko'rishlar: 238 | Joyladi: gbtatarin | Teglar: ичимлик суви, маҳалла, Бўстон тумани, ички йўллар | Reyting: 0.0/0
Saytga baho bering!
Ovoz berildi: 23